Туркия пойтахтида Алишер Навоий ҳайкали очилди

Анқарада буюк ўзбек шоири ва мутафаккири Алишер Навоий ҳайкали очилди. Очилиш маросими Ўзбекистон мустақиллигининг 33 йиллигига бағишланди.

Ўзбекистоннинг Туркиядаги элчиси Алишер Аъзамхўжаев ёдгорликни ўрнатишга ҳисса қўшган барчага, жумладан, Кечиорени тумани ҳокимлиги ва Бошкент университети қошидаги Алишер Навоий номли илмий-тадқиқот маркази раҳбари Абдураҳмон Гозалга миннатдорчилик билдирди.

“Бугунги кунга қадар Москва, Душанбе, Астана, Токио, Минск, Шанхай, Сеул, Боку каби шаҳарларда Алишер Навоийга ҳайкаллар ўрнатилган. Шу боисушбу бизнинг буюк аждодимизга Анқарада маҳобатли ҳайкалнинг очилиши фақат биз учун, балки Туркиядаги барча биродарларимиз учун, шунингдек, бутун туркий дунё учун катта ифтихор”, – дея таъкидлади элчи.

Анқара шаҳрида Алишер Навоий ҳайкалининг очилиши Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги яқин маданий алоқалар тимсоли бўлиши билан бирга, улуғ шоир меросига чуқур ҳурмат кўрсатилаётганининг далилидир.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.