Туркияда қизларни фоҳишаликка мажбурлаган Ўзбекистон фуқароси ҳибсга олинди

Интерпол томонидан қизил билдиришнома (экстрадиция ёки шунга ўхшаш қонуний чоралар кўрилаётган шахсни топиш ва уни вақтинча ҳибсга олиш тўғрисида дунё ҳуқуқ-тартибот идораларига сўров) билан қидирувда бўлган Ўзбекистон фуқароси Нилуфар Мирханова Туркиянинг Чанаққале вилояти Айважик туманида қўлга олинди. Бу ҳақда маҳаллий нашрлар хабар беради.

Тергов давомида Мирханова Россия, Беларусь, Қирғизистон, Туркманистон ва Ўзбекистондан аёлларни ноқонуний равишда Туркияга олиб ўтиб, уларни воситачилар орқали фоҳишахоналарга сотгани аниқланган.

Олиб борилган тезкор тадбир натижасида Мирханова Кучуккуйдаги уйида ушланган. Мирхановани кейинчалик депортация қилиш учун Айважик репатриация марказига олиб келишган.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.