Туркияда Ўзбек тили ва маданияти маркази очилди

Центр культуры
Фото: yuz.uz

Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети, Ўзбекистоннинг Туркиядаги элчихонаси ва Бош консуллиги ҳамкорлигида Туркиянинг Бурса шаҳрида Ўзбек тили ва маданияти марказининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Улудағ университетида очилган марказ Туркияда ўзбек тили ва маданиятини тарғиб қилиш бўйича муҳим тадқиқот марказига айланиши кутилмоқда.

Алишер Навоий таваллудининг 583 йиллигига бағишланган “Алишер Навоий ва ХХI аср” халқаро конференцияси марказнинг илк тадбирларидан бирига айланди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.