Туркиянинг Aksa Enerji компанияси Қашқадарёда электр станцияси қурилишига 250 млн доллар инвестиция қилмоқда
Туркиянинг Aksa Enerji компанияси давлат-хусусий шериклик шартлари асосида Қашқадарё вилояти Нишон туманида қуввати 400МВт газ поршенли электр станциясини қуриш учун 250 миллион доллар сармоя киритади. Бу ҳақда Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигининг (ИССВ) матбуот хизмати хабар беради.
9 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов ва Aksa Enerji бошқаруви раиси Жемил Казанчи ўртасида Инвестиция шартномасини имзолаш маросими бўлиб ўтди.
Қурилиш ишларининг бошланиши 2023 йилнинг декабрида, 2024 йил охирида электр станцияси ишга туширилиши режалаштирилган.
Туркия компаниясининг ташрифи доирасида “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ ва Aksa Enerji ўртасида электр энергиясини сотиб олиш шартномаси ҳам имзоланди ва бу билан Ўзбекистон томони туркиялик инвестордан 25 йилга кафолатланган электр энергиясини сотиб олишни амалга оширади.
Шарҳлар