Туркиянинг шарқидаги олтин конида ўпирилиш содир бўлди
Туркия шарқида жойлашган Эрзинжон вилоятидаги олтин конида катта ўпирилиш содир бўлди. NTV телекомпаниясининг маълум қилишича, қурбонлар ҳақида ҳозирча маълумот йўқ, бироқ маҳаллий ҳокимият маълумотларига кўра, конда ишчилар бўлиши мумкин.
Вилоят губернатори Ҳамза Айдўғду ер остида одамлар бўлиши мумкинлигини тасдиқлади, аммо уларнинг аниқ сони ҳозирча номаълум. Воқеа жойига қутқарув бўлинмалари юборилган.
TV-100 телеканалининг маълумотларига кўра, конда камида етти киши бор.
Илич туманида жойлашган кон 2010 йилда иш бошлаган. Уни бошқараётган компания 2022 йилда цианид қўллаган ҳолда олтин қазиб олгани учун жаримага тортилган, дея қайд этади NTV.
Улашиш:
Шарҳлар