Саида Мирзиёева Туркия элчиси билан учрашди
Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева 19 сентябрь куни Туркия Республикасининг Ўзбекистондаги элчиси Олган Бекар билан учрашди. Бу ҳақда у ўз Telegram-каналида маълум қилди.
Мулоқот давомида мамлакатлар ўртасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш, жумладан, таълим, маданият ва кинематография соҳаларида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.
Улашиш:
Шарҳлар