Туркман помидорлари Тожикистон бозоридан ўзбек помидорларини чиқариб юборди

Фото: britannica.com

«East-fruit» таҳлилларига кўра ҳозирги вақтда Тожикистоннинг улгуржи бозорларида Туркманистондан олиб келинган иссиқхона помидорларининг мутлақ устунлиги қайд этилган. Ажойиб кўриниш ва замонавий қадоқлаш билан бу помидорлар ҳам нарх жиҳатидан жуда рақобатбардошдир. Шуни ҳам таъкидлаш керакки, туркман помидори ўзбек иссиқхона маҳсулотларини Тожикистон бозоридан бутунлай чиқариб юборган.

Туркман помидори аста-секин ўзбек помидорини минтақа бозоридан «сиқиб чиқариши» мумкинлиги ҳақида аввал ҳам тахминлар бўлган.

«Барқарор электр энергия билан таъминланган, газ-сув ресурсларига бой туркманлар аста-секин ўз заминида иссиқхоналарни ҳаддан ташқари кенгайтириб, қишда ҳам бежирим полиз экинларини кўпайтириш ҳадисини ўзлаштириб олишмоқда. Натижада, биргина туркман помидори кўплаб мамлакатларга экспорт қилинадиган бўлди», – дейилади хабарда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.