Туркман қулонлари яширин камерага тушди
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги тасарруфидаги “Судоче-Акпетки” давлат буюртма қўриқхонаси ҳудуда ўрнатилган фотоқопқонга туркман қулонлари муҳрланди.
Маълумот учун, Устюртнинг Қорақалпоғистондаги қисми ва Сариқамиш ботиғида 50–100 та, Бухоро ихтисослаштирилган «Жайрон» питомнигида 100 дан ортиқ, “Судоче-Акпетки” қўриқхонасида эса 49 та туркман қулони учрайди.
Қулонлар бутунлай йўқ бўлиб кетиш арафасида турган, локал тарқалаган кенжа тур ҳисобланади. Овлаш тақиқланган. Ўзбекистон Қизил китоби, Табиатни муҳофаза қилиш халқаро иттифоқи Қизил рўйхати, CITECнинг II иловасига киритилган.
Улашиш:
Шарҳлар