Туркманистон президенти Ўзбекистонга ташриф буюради
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 29 июнь куни Туркманистон Миллий Кенгаши Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедов билан телефон орқали мулоқот қилди.
Давлат раҳбари матубот хизматининг маълумотларига кўра, мулоқот давомида Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедовнинг Ўзбекистонга бўлажак ташрифига тайёргарлик доирасида икки мамлакатнинг кўп қиррали ҳамкорлигини янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилинган. Ҳозирча сафар санаси номаълум.
Шунингдек, мулоқот давомида минтақавий ҳамкорликнинг долзарб жиҳатлари, шу жумладан Афғонистонда мустаҳкам тинчликни таъминлашга ва ушбу мамлакатни ижтимоий-иқтисодий тиклашга кўмаклашиш масалалари юзасидан фикр алмашилган.
Улашиш:
Шарҳлар