Тошкент-Марказий вокзалида чипталар ҳақиқийлигини текширувчи турникетлар ишга тушди
Тошкент-Марказий вокзалида чипталар ҳақиқийлигини текширувчи турникетлар ишга тушди, деб хабар бермоқда “Ўзтемирйўлйўловчи” АЖ матбуот хизмати.
Ушбу турникетлар электрон чипталардаги QR-кодни сканер қилиб, чипта ҳақиқий бўлса, йўловчининг перронга чиқишига рухсат беради. Сохта ёки қайтарилган чиптага эга бўлган йўловчиларга эса поездга чиқишга тақиқ ўрнатади.
Йил охиригача чиптахоналардан расмийлаштириладиган чипталар ҳам электрон кўринишга ўтиши режалаштирилган.
Улашиш:
Шарҳлар