,

Твиксни поезддан улоқтирган вагон ходимасига нисбатан жиноий иш қўзғатилди

Кот твикс Уголовное дело проводница
Источник: dzen.ru

11 январь куни Екатеринбургдан Санкт-Петербургга кетаётган поездда вагон ходимаси адашиб уй мушугини Кировдаги вокзалга улоқтириб юборган. Йўқолган мушукни 300 дан ортиқ кўнгилли қидирган ва 20 январь куни Твиксни (мушукнинг номи) ўлик ҳолда топилгани маълум бўлган.

Агентлик ҳозирги вазиятдан хабардор бўлган манбага таяниб, воқеа ҳақидаги маълумотларни бермоқда. Иш қайси мақола бўйича қўзғатилгани ҳақидаги тафсилотларга РИА Новости вакили аниқлик киритмади. РТ телеканали ҳуқуқ-тартибот идораларидаги манбага таяниб, гап ҳайвонларга нисбатан шафқатсизлик билан боғлиқ мақола ҳақида кетаётганини даъво қилмоқда.

22 январь куни Россия Тергов қўмитаси раҳбари Александр Бастрикин Твикс исмли мушукнинг ўлимидан сўнг ҳайвонларга нисбатан шафқатсизлик бўйича тергов ўтказишни буюрди. Эртаси куни “Россия темир йўллари” компанияси вагон ходимаси йўловчиларга хизмат кўрсатишдан вақтинчалик четлатилганини маълум қилди.

25 январь куни ТАССдан олинган янгиланган маълумотларга кўра, тергов ишлари давом этмоқда, бироқ ҳозирча жиноий иш қўзғатилмаганди. Агентлик нашрида бу иш вагон ходимасига тегишли ёки йўқлиги аниқ эмас.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.