,

УҚКнинг қуруқликдаги қўшинларини Александр Павлюк бошқаради

Фото: DW

Бу ҳақдаги фармон Украина президенти Владимир Зеленский офисининг расмий сайтида эълон қилинди. Генерал-лейтенант Павлюк бу лавозимда генерал-полковник Александр Сирский ўрнини эгаллади, у 8 февраль куни Валерий Залужний ўрнига Украина Қуролли кучлари бош қўмондони этиб тайинланган эди, деб ёзади DW.

Бундан ташқари, Зеленскийнинг ўша куни эълон қилинган бошқа фармонларига кўра, Сергей Наев ўрнига Украина Қуролли кучлари бирлашган кучлари қўмондони этиб Юрий Содол, Максим Миргородский  ўрнига десант-ҳужум қўшинларига Игорь Скибюк тайинланди, Игорь Плахута эса Украина ҳудудий мудофаа кучлари қўмондони бўлди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.