Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг уч нафар ходими Нукус воқеалари пайтида ноқонуний ҳатти-ҳаракатларни амалга оширишда айбланмоқда

Фото: ombudsman.uz

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимларининг ноқонуний хатти-ҳаракатлари юзасидан қўзғатилган жиноят ишлари тергови доирасида 3 нафар шахсга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан айблов эълон қилинди. Бу ҳақда Бош прокуратура хабар беради.

Идора қайси моддалар бўйича иш қўзғатилгани ҳақида маълум қилмаган, фақат уларга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилгани ҳақида маълум қилади.

«Ҳозирда жиноят ишлари бўйича тергов ҳаракатлари давом этмоқда. Тергов натижаси бўйича жиноят ишларининг судга юборилиши таъминланади», — дейилади хабарда.

Қайд этиб ўтамиз, 31 январь куни Қорақалпоғистонда 2022 йил 1-2 июль кунлари оммавий тартибсизликларни содир этганлик учун Жиноят кодексининг 159-моддаси билан қўзғатилган жиноят иши бўйича айбланаётган 22 нафар шахсга нисбатан ҳукм эълон қилинди. Маҳкумлардан бири Пўлат Шамшетов ҳукм эълон қилинганидан кейин кўп ўтмай ҳаётдан кўз юмган.

 

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.