Хусниддин Норбеков уч карра Паралимпия ўйинлари ғолибига айланди
Хусниддин Норбеков енгил атлетика бўйича Паралимпия ўйинларининг уч карра ғолибига айланди, деб хабар бермоқда Спорт вазирлиги.
6 сентябрь куни пара енгил атлетика бўйича эркаклар ўртасида F35 классида ядро улоқтириш мусобақаси якунланди. Ушбу йўналишда иштирок этган Хусниддин Норбеков 16.82 метр натижа қайд этиб, учинчи бор Паралимпия ўйинлари ғолиби бўлган илк ўзбекистонлик спортчига айланди.
Хусниддин Норбеков бундан аввал Рио-2016 ва Токио-2020 ёзги Паралимпия ўйинларида ҳам олтин медални қўлга киритган.
Улашиш:
Шарҳлар