Участка инспекторларига экологик ҳуқуқбузарлик учун ёзилган жариманинг 30% тўланади

Источник: пресс-служба Госкомэкологии

Экологик назоратнинг жамоатчи инспекторларига Давлат экология қўмитаси томонидан юритиладиган «Яшил макон» ва бошқа платформалардан фойдаланиш имкониятини яратилади. Бу президентнинг 11 августдаги фармонида акс эттирилган, деб ёзади “Газета” нашри.

Фармонга кўра, Ички ишлар органлари таянч пункти профилактика (катта) инспекторлари, Патруль-пост хизмати ходимлари ва Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари (ходимлари) экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар бўйича маъмурий жавобгарликка тортиш чоралари кўрилиши натижасида жарима сифатида ундирилган маблағларнинг 30 фоизи миқдордаги пул мукофоти билан рағбатлантирилади.

Фармон матнига кўра, участка инспекторлари учун маҳаллаларда экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиатдан фойдаланиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, браконьерликка қарши курашиш бўйича ишларни амалга ошириш имконияти белгиланди.

Шунингдек, эндиликда улар мазкур ҳолатлар бўйича терговга қадар текширувлар ўтказиш ва ҳуқуқбузарларни маъмурий жавобгарликка тортишлари ҳам мумкин.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.