Тошкентда учта машина тўқнашиб, ЙТҲ содир бўлди

Foto: IIBB

Тошкентнинг Чилонзор туманида учта автомобиль иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди, деб хабар бермоқда Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавсизлиги бошқармаси.

18 сентябрь куни соат 00:30 ларда Чилонзор тумани КХАЙ-Қатортол кўчалари чорраҳасида ҳайдовчи 1993 йилда туғилган К.Д. бошқарувидаги Nexia-2 русумли автомашинаси, ҳайдовчи 2003 йилда туғилган Й.А. бошқарувидаги Malibu-1 русумли автомашинаси ва ҳайдовчи 1995 йилда туғилган Ш.А. бошқарувидаги Cobalt русумли автомашиналари тўқнашиши оқибатида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

ЙТҲ оқибатида Cobalt русумли автомашина ҳайдовчиси тан жароҳати олган.

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.