Учтепада кучли таъсир қилувчи дориларни сотган шахслар ушланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Учтепа тумани бўлими ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган фуқаролар Ш.Т. ва Д.Т. фуқаро A.A.ga жами 10 қути “ТАWОН ЛИАР” номли дори воситасини 2,2 млн сўмга сотган вақтида ушланиб, уларнинг “Spark” русумли автотранспорт воситаси юк хонасидан 13 турдаги жами 1 482 дона инсон руҳиятига кучли таъсир қилувчи дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси (кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Улашиш:
Шарҳлар