“Ҳудудгазтаъминот” кўрсатилмаган хизмат учун тўлов олганлиги маълум бўлди
Рақобат қўмитасининг Жиззах вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан “РАВОН ЙЎЛ ИНВEСТ” МЧЖнинг “Ҳудудгаз Жиззах” газ таъминоти филиали хизматидан норози бўлиб қилган мурожаати ўрганиб чиқилди.
Мазкур ўрганиш давомида, “Ҳудудгазтаъминот” АЖ ва “Ҳудудгаз Жиззах” газ таъминоти филиали томонидан қонунчилик талабига зид равишда амалда етказиб берилмаган табиий газ ҳажмлари учун “РАВОН ЙЎЛ ИНВEСТ” МЧЖга 270 млн сўмга яқин қарздорлик ҳисоблангани маълум бўлди.
Юқоридагиларга кўра, “Ҳудудгазтаъминот” АЖ ҳамда “Ҳудудгаз Жиззах” газ таъминоти филиалида “Рақобат тўғрисида”ги Қонуни ва Вазирлар Маҳкамасининг 225-сонли қарори билан тасдиқланган Низом талабларини бузиш аломатлари аниқланди ва газ таъминоти корхонасига нисбатан белгиланган тартибда иш қўзғатилиб, ортиқча олинган маблағлар “РАВОН ЙЎЛ ИНВEСТ” МЧЖ фойдасига тўлиқ қайта ҳисоб-китоб қилиниши таъминланди.
Шарҳлар