“Ҳудудий электр тармоқлари” ва “Ҳудудгаз” корхоналари фойдасига 60.2 млрд. сўмлик қарздорликлар ундирилган

Foto: O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasi

Мажбурий ижро бюросининг Фарғона вилояти бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан суд қарорларига асосан энергия ресурслари соҳасида қарздорликларни ундириш бўйича рейд тадбирлари ўтказилган. Бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси хабар бермоқда.

Хусусан, жорий йилнинг ўтган даврида “Ҳудудий электр тармоқлари” корхоналари фойдасига 1 063 та ижро ҳужжатлари бўйича 53,5 млрд. сўм ҳамда “Ҳудудгаз” корхоналари фойдасига 1 013 та ижро ҳужжатлари бўйича 6,7 млрд. сўм қарздорликлар амалда ундирилган.

Шунингдек, ижро ҳаракатлари давомида қарздорларнинг номида бўлган 20,8 млрд. сўмлик мол-мулклар тегишли тартибда хатланиб, шундан, 11,1 млрд. сўмлик мол-мулклар сотиш учун аукцион савдоларига чиқарилган, 104 та ижро ҳужжатлари бўйича эса ундирув қарздорларнинг иш ҳақларига қаратилган.

Бундан ташқари, суд ва бошқа органлар ҳужжатларига асосан бошқарув сервис компаниялари фойдасига қарздорликларни ундириш бўйича ҳам бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, ўтган даврда иш юритувга мазкур тоифадаги 6 503 та 8,4 млрд. сўмлик ижро ҳужжатлари келиб тушган бўлиб, ижро ҳаракатлари давомида 5 574 та ижро ҳужжатлар бўйича 6,8 млрд. сўм қарздорликлар амалда ундирилиши таъминланди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.