Ҳудудларда уй рақамлари ва кўчаларнинг номи устида фаол ишлашмоқда
Статистика агентлигининг маълумотларига кўра, ҳозирда турли ҳудудларда миллий аҳолини рўйхатга олиш жараёнига тайёргарлик кўриш бўйича ишлар қизғин давом этмоқда. Статистика органлари маҳаллий фаоллар билан биргаликда рақамсиз уйлар ва номсиз кўчалар ҳолатини аниқ жадвал асосида ўрганмоқда.
Мазкур тадбирлар натижасида маҳаллалардаги айрим хонадонларда рақамлар, айрим кўчаларда эса ном лавҳалари йўқлиги аниқланди.
Олинган таҳлилий маълумотлар маҳаллий ҳокимият органларига топширилиб, аниқланган муаммоларни бартараф этиш чоралари кўрилмоқда.
Улашиш:
Шарҳлар