ЎФА бухгалтери билан боғлиқ ҳолат юзасидан ўрганиш олиб борилмоқда
Ўзбекистон футбол ассоциацияси бугун, 19 февраль куни оммавий ахборот воситаларида тарқалган маълумотлар бўйича изоҳ берди.
«ЎФА томонидан ҳолат юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда. ОАВ вакилларидан текширилмаган ва ҳали тасдиғини топмаган маълумотларни тарқатмасликни сўраймиз. Ўрганиш ишлари юзасидан тегишли хулосалар чиқарилгач, натижаси бўйича қўшимча ахборот берилади», – дейилади хабарда.
Аввалроқ, Championat asia сайти ЎФА бухгалтери 350 минг АҚШ долларини ўзлаштириб, қочиб кетгани ҳақида хабар берган, кейинчалик ушбу хабар бошқа қатор ижтимоий тармоқларни «безаган». Манба сифатида эса Championat asia сайти кўрсатилган, – дейилган.
Аввалроқ, ЎФА бухгалтери 350 минг АҚШ долларини ўзлаштириб, қочиб кетгани ҳақида ёзгандик.
Шарҳлар