Уганданинг Ўзбекистондаги биринчи элчиси Тошкентга келди

Foto: Tashqi ishlar vazirligi

Уганданинг Ўзбекистондаги биринчи Элчиси Мосес Каваалууко Кизиге Тошкентга келди. Бу ҳақда Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов маълум қилди.

“Биз Қўшилмаслик ҳаракатига Уганданинг муваффақиятли раислигини олқишлаймиз ва 2027-2029 йилларда Ҳаракатга бўлажак раислигимизни қўллаб-қувватлашини қадрлаймиз”, — деб ёзди вазир.

Шунингдек, Бахтиёр Саидов Ташқи ишлар вазирликлари ўртасида сиёсий маслаҳатлашувлар йўлга қўйилиши мамлакатларимизнинг манфаатли ва истиқболли ҳамкорлиги учун мустаҳкам замин яратишини қайд этди. Тадбиркорларнинг ўзаро алоқаларини мустаҳкамлаш, халқаро ташкилотлар доирасидаги ҳамкорлик, фойдаланилмаган салоҳиятни рўёбга чиқариш ва бошқа масалалар ҳам кун тартибимиздан ўрин олди, дейилади хабарда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.