Уй шароитида тирик пилла етиштираётганлар даромад солиғидан озод қилинади

Президент томонидан имзоланган Қонун билан Солиқ кодексига қўшимча киритилди.

Қонунга кўра, 2023-йил 1-январдан 2026-йил 1-январга қадар бўлган даврда:

  • жисмоний шахсларнинг уй шароитида тирик пилла етиштириш (касаначилик) фаолиятидан олинган даромадларини жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғидан озод қилинади;
  • уй шароитида тирик пилла етиштирувчи касаначилар меҳнатига ҳақ тўлашга йўналтириладиган маблағлар ижтимоий солиқдан озод қилинади;
  • тутзорлар билан банд бўлган ер участкалари учун ер солиғи белгиланган солиқ ставкаларига нисбатан 0,1 коэффициент қўлланилган ҳолда ҳисоблаб чиқарилади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.