Қуйи-Амударё давлат биосферали резервати ЮНЕСКОнинг Халқаро биосферали қўриқхоналар рўйхатига киритилди
Қуйи-Амударё давлат биосферали резервати (Ўзбекистон) ЮНЕСКОнинг Халқаро биосферали қўриқхоналар рўйхатига киритилди. Бу ҳақда “Фергана” нашри ЮНЕСКО матбуот хизматига таянган ҳолда ёзади.
Қуйи-Амударё қўриқхонаси Орол денгизи соҳилидан жануби-шарқда жойлашган. Бу ерда Марказий Осиёдаги энг йирик тўқайлардан бири жойлашган бўлиб, у глобал нуқтаи назардан йўқ бўлиб кетиши мумкин бўлган уникал экотизим ҳисобланади. Бу ҳудуд Марказий Осиё чўллари ичида энг юқори биохилмахиллиги билан ажралиб туради. Қўриқхонада Қизил китобга киритилган бухоро кийиги (Cervus hanglu bactrianus) яшайди.
«Халқаро биосферали қўриқхоналар рўйхатига кирар экан, Қуйи-Амударё давлат қўриқхонаси табиий ландшафтларни, тўқай ҳайвонлари ва ўсимликларини асраш, уларни тиклашга ҳаракат қилади», — дейилади ЮНЕСКОнинг матбуот хизмати тарқатган хабарда.
Шундай қилиб, Халқаро рўйхатга киритилган Ўзбекистон қўриқхоналарининг сони иккитага етди.
ЮНЕСКОнинг «Инсон ва биосфера» дастури доирасида Халқаро биосферали қўриқхоналар тармоғига 21 мамлакатдан йигирмата янги объект киритилди. Ҳозирда тармоқда 131 мамлакатдан 727 та қўриқхона, шунингдек 22 та трансчегаравий объектлар мавжуд. ЮНЕСКОнинг биосферали қўриқхоналари бугунги кунда Ер шари қуруқлигининг 5 фоизини қамраб олган. Ташкилот 2030 йилга бориб ушбу кўрсатични 30 фоизга кўпайтиришни мақсад қилган.
Шарҳлар