Украина 12 та CАEСАР артиллерия тизимини сотиб олишга рози бўлди
Бу ҳақда Х-да Франция мудофаа вазири Себастян Лекорну маълум қилди. Унинг ёзишича, Киевдаги саноат форуми чоғида Украина ва қурол ишлаб чиқарувчи КНДС компанияси ўртасида тегишли келишув имзоланган, -деб хабар бермоқда BBC ўз хабарида.
“Мудофаа саноатимиз ишлаб чиқариш қувватини ошириш Украинани қўллаб-қувватлашга ёрдам беради”, деб ёзади вазир.
12 та СEЗАР ўзиюрар артиллерия тизимини етказиб бериш Украина томонидан молиялаштирилади. Аввалроқ Белгия 12 миллион евро миқдоридаги учта СEЗАР ускунасини сотиб олиш ва кейинчалик Украинага топшириш бўйича таклифни кўриб чиқиши хабар қилинганди.
Улашиш:
Шарҳлар