,

Украина армияси жангчиларининг сони 880 минг кишини ташкил қилади

Фото: РИА

Украина президенти Владимир Зеленский Германиянинг ARD телеканалига берган интервьюсида Украина армияси жангчиларининг сони ҳозирда қарийб 880 минг кишини ташкил этишини айтди.

“Бизда 880 минг киши бор. Миллионлик армиямиз бор. Ва шу билан бирга, бизда ҳозир 30 миллион одам бор, ҳозир аниқроғи 30 миллион одам ишламоқда, эҳтимол ундан ҳам кўпроқдир. Мен аниқ рақамни айта олмайман”, — деди президент (ТСН дан олинган иқтибос).

Унинг сўзларига кўра, 6,5-7,5 миллионга яқин украиналик фуқаро мамлакатни тарк этган.

Зеленскийнинг сўзларига кўра, урушнинг дастлабки кунларида чет элга кетган ҳарбий хизматга мажбурлар қайтиб келишлари, агар урушда қатнашмаса, солиқ тўлашлари керак.

«Турли одамлар турли сабабларга кўра кетишди. Урушнинг дастлабки кунларида барча чегаралар очиқ эди. Уруш бошланганди, одамлар ўз фарзандларини сақлаб қолишни хоҳлашарди, ҳамма буни яхши тушунади. Одамлар дунёнинг турли мамлакатларига кетишди, баъзилари шу ерда қолди, бу ҳар бир кишининг ўз танлови эди. Биз Украина қонунидан ташқарида кетган, сафарбарлик ёшидаги одамлар Украинада бўлишини истардик. Гап уларнинг ҳаммаси фронтда бўлиши кераклигида эмас – бизда катта армия бор”, — деди у.

“Шундай одамлар борки, жўнаб кетиб, ўз иш жойига қайтиб келишмади. Бу уларнинг ҳуқуқи. Аммо, агар улар Украина фуқаролари бўлса, улар солиқ тўлашлари керак, буни Украинада қилган маъқул. Чунки биз бу пулни бизни ҳимоя қилаётган аскарларимизга берамиз”, — дея қўшимча қилади Зеленский.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.