Украина баҳорда янги қарши ҳужум бошлашини эълон қилди
“Биз юриш қиламиз, душман юриш қилади. Энди (ҳужум қилиш) навбат душманга келди. У (Россия армиясининг ҳужуми) тугайди, кейин бизники бошланади”, – дейди Буданов The Telegraph нашрига берган интервьюсида.
Унинг сўзларига кўра, Россия кучлари чарчайди ва «эрта баҳор»гача ҳужум операцияларини ўтказа олмайди. Шу билан бирга, Россия қишки ҳужумлар вақтида Донецк ва Луганск областларининг эгалланмаган қисмларини босиб олишни режалаштирган. Бироқ, Москва бу мақсадларга эришишга «яқин ҳам эмас», дея ишонтирмоқда Буданов.
Украина разведкаси раҳбарининг баёноти у Украина президенти Владимир Зеленский истеъфога чиқаришга уринган Валерий Залужнийнинг Украина Қуролли кучлари бош қўмондони лавозимини эгаллаши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишлар фонида янгради. Бироқ, The Times манбаларига кўра, 38 ёшли Буданов «сўнгги дақиқада» генерал Залужнийнинг ўрнига ўтиришдан бош тортган.
Украинанинг 2023 йил ёзидаги қарши ҳужуми муваффақиятсиз якунланди: Украина қўшинлари жанг майдонида сезиларли муваффақиятга ва асосий мақсадга эриша олмади – улар Россия томонидан босиб олинган Донецк, Запорожье ва Херсон областларининг ҳудудлари орқали ўтувчи Қримга олиб борадиган қуруқлик йўлагини кесиб ташламади.
Шарҳлар