Украина НАТОга таклиф қилинишини кутмоқда
Президент Зеленский душанба куни Ғарб ҳамкорларидан Украинага халқаро тан олинган чегаралар доирасида НАТОга аъзо бўлиш таклифини юборишларини кутаётганини айтди, деб ёзади “Европейская Правда”.
Зеленский “қандай йўлни босиб ўтмаслигимиздан қатъий назар” қонуний жиҳатдан “ҳеч ким босиб олинган ҳудудларни бошқа давлатлар ҳудуди деб тан олмаслигини” таъкидлади.
“Иккинчидан, нега мен таклифни таъкидлайман? Чунки у халқаро тан олинган чегаралар доирасида мамлакатга берилади. Бу эса мен учун асосий нарса: уруш пайтида таклифнома олиш… Бу шунчаки таклиф эмас, балки уруш ҳали тугамаган пайтдаги таклиф”, — деди Украина президенти.
Украина Шимолий Атлантика алянсига қандай шароитда қўшилиши ва жараён қанча давом этиши ҳақида Зеленский “турли форматлар бўлиши мумкинлигини” айтди.
Унинг таъкидлашича, Украина босиб олинган ҳудудлар эвазига НАТОга аъзо бўлиш масаласини муҳокама қилмаяпти.
Шарҳлар