“Украина парчаланса”, қочқинлар сони 10 миллион кишига ошиши мумкин
Welt am Sonntag газетасининг хабарига кўра, «Украина парчаланса” қочқинлар сони 10 миллион кишига кўпайиши мумкин, уларнинг аксарияти Ғарбий Европага йўл олади. Экспертлар Киевни қўллаб-қувватлаётган давлатларни Украинага ҳарбий ёрдамни кенгайтиришга чақирмоқда.
Германия сиёсий доираларининг фикрича, Украинанинг парчаланиши аҳолининг оммавий қочишига олиб келиши мумкин, Ғарбий Европа эса миграциянинг асосий манзилига айланади. Мутахассисларнинг қайд этишича, Германия қуролли можаро бошланганидан бери бир миллиондан ортиқ украиналик қочқинларни қабул қилган.
Христиан-демократик иттифоқи (ХДИ) ва Германия Бундестаги вакиллари Украина бюджети учун маблағни кўпайтириш ва Европа Иттифоқида қурол ишлаб чиқаришни кўпайтиришни талаб қилмоқда. Улар АҚШдан ҳарбий ёрдам кечикиши мумкинлигидан хавотир билдиришмоқда ва Украинани қўллаб-қувватлаш учун фаол ҳаракат қилишга чақирмоқда.
Бироқ, немис разведка хизматлари ва таҳлилчилари бу йил фронтда катта ютуқларни кутмаяпти ва Украина йил охиригача мудофаа ва барқарорликни сақлаб қолиш учун етарли ресурсларга эга, деб ҳисоблашади.
Шарҳлар