Украина ҚКнинг Лисичанскдаги зарбаси оқибатида ҳалок бўлганлар сони 28 кишига етди
Хабар қилинишича, ҳалок бўлганлар орасида болалар ҳам бор. Яна 10 киши жароҳат олди, деб ёзади РИА Новости, босиб олинган ҳудуд раҳбари маъмуриятига таяниб.
Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг ёзишича, қутқарувчилар вайрон бўлган новвойхона биноси вайроналарининг 65 фоизини тозалашган. Маълумотларни очиқлаган республика расмийлари 4 феврални мотам куни деб эълон қилди.
Кеча, 3 феврал куни босиб олинган Лисичанскда новвойхона ўққа тутилди. Россия томонидан тайинланган ЛПР раҳбари Леонид Пасечник ҳужумда Украина Қуролли кучларини айблади. Украина расмийлари ҳужумга изоҳ бермаган.
Улашиш:
Шарҳлар