Украина Ташқи ишлар вазирлиги Киевда элчихоналарнинг ёпилишига изоҳ берди
Украина Ташқи ишлар вазирлиги Киевдаги хорижий элчихоналарнинг ёпилиши ҳақидаги маълумотларга изоҳ берди. Бу ҳақда Unian агентлиги хабар беради.
“Ташқи ишлар вазирлиги хавфсизликка потенциал таҳдидлар бўйича ҳамкорлар билан доимий алоқада бўлиб, тўлиқ миқёсдаги босқиннинг 1001-кунида Россия томонидан ўққа тутилиш хавфи аввалги минг кундаги каби долзарбдир. Ҳамкорлар учун ҳам ҳеч қандай қўшимча ахборотларсиз 1001-кунда ҳам аввалги минг кундаги каби бунга худди шундай муносабатда бўлиш тўғри бўлади, деб ҳисоблаймиз, «, – дейилади хабарда.
Аввалроқ АҚШ, Италия, Қозоғистон ва Испания элчихоналари ёпилиши ҳақида хабар берилганди. Дипломатик миссиялар ўз фуқароларини мамлакатни тарк этишга чақирмоқда.
Шарҳлар