Украина ташқи ишлар вазирлиги The Times нашрининг Киевда атом бомбасини яратиш режалари борлиги ҳақидаги хабарини рад этди
Украина Ташқи ишлар вазирлиги The Times газетасининг Киевнинг атом электр станцияси реакторларида ишлатилган ёқилғидан олинган плутоний ёрдамида атом бомбаси яратиш режалари ҳақидаги хабарини рад этди.
«Биз ядро қуролига эга эмасмиз, уни ишлаб чиқмаяпмиз ва яратиш ниятида эмасмиз, Украина МАГАТЭ билан яқин ҳамкорлик қилади ва у томонидан қилинадиган мониторинг учун мутлақо шаффофдир, бу ядровий материаллардан ҳарбий мақсадларда фойдаланишни истисно қилади», – деб ёзади Украина Ташқи ишлар вазирлигининг спикери Георгий Тихий.
Аввалроқ The Times нашри Украина гўёки 1945 йилда Япониянинг Нагасаки шаҳрига АҚШ ташлаган Fat Man бомбасига ўхшаш технология ёрдамида плутонийдан асосий қурилмани тезда яратиши мумкинлиги ҳақида ёзганди. Муаллифларнинг фикрича, агар Дональд Трамп Россия билан урушда Украинага ёрдам беришни тўхтатса, бу содир бўлиши мумкин.
Ҳужжатда қайд этилишича, Россиянинг Будапешт меморандумини бузиши “Ядро қуролини тарқатмаслик тўғрисидаги шартномадан чиқиш учун расмий асослар ва 1994 йил бошида қилинган ядро қуролидан воз кечиш (Украина томонидан – таҳририят) танловини қайта кўриб чиқиш учун маънавий сабабларни беради».
Шарҳлар