Украина учувчисиз самалётлари Брянск вилоятидаги ўқ-дорилар омборларига ҳужум қилди
10-ноябрга ўтар кечаси Украина учувчисиз самалятлари Брянск вилоятидаги ўқ-дорилар омборларига ҳужум қилди, дея хабар бермоқда Украина Қуролли кучлари Бош штаби.
Уларга кўра, ҳарбий қисм ҳудудида камида 8 та портлаш ва бир нечта ёнғин қайд этилган. Зарба иккинчи даражали портлашга олиб келди.
Объектдаги ёнғин эрталабгача давом этди; Россия ва Украинанинг Телеграм каналларида ҳам зарар ҳақидаги маълумотлар пайдо бўлди. Брянск вилояти губернатори Александр Богомаз ёнғин содир бўлганлигини тасдиқлади, бироқ аниқлик киритишича, фақат турар-жой бўлмаган бинолар зарар кўрган.
Улашиш:
Шарҳлар