,

Украина қуролли кучларининг ҳужумидан сўнг “Новочеркасск” кемасидан 33 нафар денгизчи йўқолган

Фото: online.ua

26 декабрга ўтар кечаси Феодосия портида Украина қуролли кучлари томонидан ҳужумга учраган «Новочеркасск» кемасига ҳужум пайтида кемада 77 нафар денгизчи бўлган. Йўқолганлардан ташқари 19 нафар денгизчи тан жароҳати олган, дея хабар беради ASTRA.

Аннексия қилинган Қрим раҳбари Сергей Аксёнов аввалроқ портдаги ҳужум оқибатида бир киши ҳалок бўлгани ва тўрт нафар тинч аҳоли яралангани ҳақида хабар берган эди. ASTRA маълумотларига кўра, 64 ёшли порт хавфсизлиги ходими Надежда Толшчина вафот этган.

26 декабрь куни Украина қуролли кучлари ҳарбий-ҳаво кучлари қўмондонлиги Украина авиациясининг Феодосияга ҳужуми чоғида Россия Қора денгиз флотининг «Новочеркасск» йирик десант кемасини қанотли ракеталар билан портлатганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги кема «Украина қуролли кучлари ҳужумини қайтариш пайтида» шикастланганини айтади.

Ҳужум жойида кема корпусининг бўлаклари ва Storm Shadow  ракетасининг маҳкамланиш узели топилган. Кема бутунлай ёниб кетган ва чўккан.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.