Урушга боришдан қочган 30 дан ортиқ украиналик чегарани кесиб ўтаётганида ҳалок бўлди

Фото: wikipedia.org

30 дан ортиқ эркак сафарбарликдан қочиш учун Украинанинг тоғли ғарбий чегарасини кесиб ўтишга уринаётганда ҳалок бўлди, деб хабар берган Украина Давлат чегара хизмати раҳбари Андрей Демченко 29 апрель куни «Укринформ» нашрига берган интервьюсида.

Ҳарбий ҳолатга кўра, 18 ёшдан 60 ёшгача бўлган украиналик эркакларга, айрим истиснолардан ташқари, ҳарбий хизматга чақирилиши мумкинлиги сабабли, мамлакатни тарк этишга рухсат берилмайди.

Украина армия учун кўпроқ одамларни сафарбар қилиш муаммосига дуч келаётган экан, «BBC»нинг 2023 йил ноябрь ойидаги ҳисоботига кўра, 20 000 га яқин украиналик эркаклар чегарани ноқонуний кесиб ўтган ва сафарбарликдан қочган.

«Кенг миқёсли босқин бошланганидан буён Давлат чегарасини қўриқлаш хизмати томонидан чегарадан ноқонуний равишда одамларни олиб ўтувчи 450 га яқин жиноий тармоқлар фош этилди. Бу уринишларнинг аксарияти Украинанинг Молдова ва Руминия билан чегарасида содир бўлади», – деди Демченко.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.