Украина ва Франция 200 миллион евролик грант шартномасини имзолади

Foto: ekran tasvir

«Украина Иқтисодиёт вазири Юлия Свириденко ва Франциянинг Украинадаги элчиси Гаел Вейссиер Украина иқтисодиётининг муҳим инфратузилмаси ва устувор тармоқларини тиклаш ва қўллаб-қувватлашга кўмаклашиш учун 200 миллион евро миқдоридаги грант шартномасини имзоладилар», -деб хабар бермоқда Украина иқтисодиёт вазирлиги.

“Ушбу маблағларнинг 50 фоизигача Украина товарлари ва реконструкция лойиҳалари учун хизматларини сотиб олишга йўналтирилади. Бу лойиҳалар Украинани фаол қўллаб-қувватлаётган ва ҳозирда мамлакатимизда 25 минг кишини иш билан таъминловчи француз компаниялари билан яқин ҳамкорликда амалга оширилади”, — деди Юлия Свириденко.

Соғлиқни сақлаш, энергетика, сув ва канализация, миналарни тозалаш, рақамли технологиялар, инфратузилма, қишлоқ хўжалиги, чиқиндиларни бошқариш ва уй-жой қурилиши молиялаштириладиган асосий тармоқлардир.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.