Bo'limsiz

Украинага 10 тоннадан ортиқ инсонпарварлик ёрдами етказилди

Фото: Facebook Николая Дорошенко

Украина-Ўзбекистон халқаро дўстлик жамияти раиси Любомир Башинский нодавлат нотижорат ташкилотлари ва ўзбекистонлик тадбиркорлар томонидан йиғилган 10,5 тонна инсонпарварлик юкини қабул қилиб олди.

Гуманитар юк умумий қиймати 157 771 грвн (51 594 876 сўм) бўлган тиббий буюмлар ва умумий қиймати 785 844 грвн (256 989 714 сўм) бўлган кийим-кечаклардан иборат.

Фотосурат: Facebook Николая Дорошенко

Инсонпарвалик ёрдами аллақачон Львов вилоятининг Дрохобитский тумани маъмуриятига, ижтимоий сиёсат бошқармасига ва Львов вилояти махсус тиббий таъминот  бўйича кенгашига топширилди.

“Бундай инсонпарварлик акцияси иштирокчиларига самимий миннатдорчилик билдираман, жаноб Башинскийга ҳам амалга оширган ишлари учун алоҳида ташаккур айтаман, – деди Украинанинг Ўзбекистондаги элчиси.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.