Украина Ўзбекистон компаниясига қарши санкциялар жорий этди
Украина президенти Владимир Зеленский мамлакат Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши тавсиясига кўра, 7 декабрдаги фармон билан янги санкцияларни тасдиқлади.
Чекловлар рўйхатига 181 нафар жисмоний ва 185 та юридик шахс, шунингдек, “Фотон” электроника заводи ва унинг директори Марифхўжа Сайдумаров ҳам киритилган.
Санкциялар активларни блокировка қилишни, давлат мукофотларидан маҳрум қилишни, лицензияларни бекор қилишни, Украина ҳудудида транзит ва савдо операцияларини чеклашни, хусусийлаштиришни тақиқлашни ва бошқа айрим чекловчи чораларни кўзда тутади. Санкцияларнинг амал қилиш муддати 10 йил.
“Фотон” корхонаси Ўзбекистонда хусусийлаштириш дастурига киритилган.
Улашиш:
Шарҳлар