Украинада яна бир озарбайжонлик ҳалок бўлди

В Украине погиб еще один азербайджанец
Источник: media.az

Келиб чиқиши озарбайжон бўлган Украина армиясининг танк батальони командири Элдар Юсифов жанговар ҳаракатлар натижасида ҳалок бўлди, дея хабар беради media.az. Украинада туғилиб ўсган Юсифовнинг оиласи Озарбайжоннинг Зардоб туманидан . Сўнгги икки йил давомида у Украина қуролли кучларида танк батальонининг командири сифатида хизмат қилган. Ҳарбий ҳаракатлар бошланишидан олдин у Харьковда яшаган, у ерда уйи ракета ҳужуми натижасида вайрон бўлган.

Юсифовлар оиласининг илдизлари Озарбайжонда бўлиб, отаси Зардоб туманининг Саригая қишлоғидан. Таълим олиш учун Украинага кўчиб ўтган Элдорнинг отаси украиналик аёлга уйланиб, мамлакатда қолади. Эр-хотиннинг иккита ўғли туғилади, уларнинг каттаси Элдор эди. Онаси асли украин бўлишига қарамай, оила Озарбайжон билан яқин алоқада бўлиб келган, Элдорнинг ва укасининг рафиқалари ҳам озарбайжонлик.

Фожиа юз берган куни Юсифовдан ташқари унинг етти нафар қуролдоши ҳам ҳалок бўлган. Бир гуруҳ танкчилар ракета ҳужумига учрагач, ёнилғи қуйиш учун танкни тарк этишган. Юсифовнинг жасади топилмади, бу унинг ўлимининг фожиали ҳолатларига урғу беради.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.