Украинадан 4300 дан ортиқ ўзбекистонлик олиб чиқилди
6-7 март кунлари Катовице (Польша) аэропорти орқали Украинадан 674 нафар Ўзбекистон фуқароси, жумладан, 109 нафар аёл, 57 нафар бола ва 12 нафар гўдак қайтарилди. 28 февралдан 7 мартгача бўлган даврда 19 та рейс амалга оширилди ва 4359 нафар ватандошимиз жанговар ҳудуддан олиб чиқилди, деб хабар қилади Ўзбекистон ТИВ матбуот котиби.
Яна бир рейс 7 мартга белгиланган. Польша ҳудудида 350 дан ортиқ ўзбекистонлик бор, улардан 80 киши Польша давлат чегарасининг тўпланиш зонасида, 270 га яқин киши Катовице аэропортида жойлаштирилган.
“Ўзбекистоннинг Украинадаги элчихонаси ватандошлар билан доимий алоқада. Дипломатлар Украинанинг турли ҳудудларида, жумладан, уруш зонасида бўлиб, фуқароларимизни эвакуация қилиш ишларини олиб боришмоқда”, — дейилади хабарда.
Шарҳлар