“Умра — 2024” янги мавсуми бошланди
10 сентябрь куни “Умра – 2024” мавсумининг навбатдаги босқич илк гуруҳ зиёратчилари Тошкент халқаро аэропортидан Саудия Арабистонига жўнаб кетди. Бу ҳақда Дин ишлари бўйича қўмита Ахборот хизмати хабар бермоқда.
Мазкур рейсда Қорақалпоғистон Республикаси, Қашқадарё, Фарғона, Бухоро вилоятлари ва Тошкент шаҳридан 240 нафар умрачилар Жидда шаҳрига йўл олди.
Маълумот ўрнида, зиёратчилар Мадина шаҳрида 3 кун, Макка шаҳрида эса 8 кун бўлади.
Зиёратчилар Мадинада “Гранд Шаҳба”, Макка шаҳрида эса “Ал-Айям Элит” ва “Мармара Ҳотел” сингари замонавий меҳмонхоналарда истиқомат қилишади.
Уларга 3 маҳал иссиқ овқат, ширинлик ва сархил мевалар тортиқ қилинади.
Улашиш:
Шарҳлар