Умра мавсумининг бошланиш санаси аниқ бўлди

2024 йил 10 сентябрь кунидан Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва Дин ишлари бўйича қўмита томонидан ташкил этиладиган “Умра – 2024”нинг навбатдаги мавсуми бошланади. Йўловчилар “Uzbekistan Airways” АЖ авиакомпанияси орқали тўғридан-тўғри рейсларда Саудия Арабистонига олиб борилади. Бу ҳақида Ўзбекистон мусулмонлари идораси маълум қилди.

Зиёратчилар Мадина шаҳрида 3 кун, Макка шаҳрида эса 7 кун бўлади. Мавсум давомида тажрибали ишчи гуруҳи ва имом-хатиблардан иборат элликбошилар ҳамда малакали шифокорлар уларга ҳамроҳ бўлади.

Шунингдек, улар Мадина шаҳрида “Grand Shahba”, Макка шаҳрида эса “Marmara Group Hotel” меҳмонхоналарида истиқомат қилиши режа қилинган. Меҳмонхоналар 3-4 ўринли бўлиб, 3 маҳал таомлар, ширинлик ва сархил мевалар тортиқ қилинади.

Мазкур шаҳарларда муборак қадамжоларга зиёрат ташкил этилади. Меҳмонхоналарда тиббиёт пунктлари, транспорт хизмати ва ишчи гуруҳлари штаблари 24 соат давомида фаолият юритади. Сафар якунида зам-зам суви ҳадя қилинади.

Мурожаат учун телефонлар:
+998-99-882-18-58;
+998-77-085-18-58.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.