Умурзақов Тошкент шаҳри ҳокими этиб қайта тайинланди
Бугун, 6-ноябрь куни еттинчи чақириқ халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг биринчи сессияси бўлиб ўтди ва унда Шавкат Умурзоқов Тошкент шаҳри ҳокими лавозимига қайта тайинланди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Президенти Шавкат Умурзоқов номзодини Тошкент шаҳар ҳокими лавозимига таклиф қилгани хабар қилинганди.
Сессияда депутат Калонов Рустам Абдуҳакимович Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши раиси этиб сайланди.
Тадбирда халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашига сайланган депутатларнинг партия гуруҳлари рўйхатдан ўтказилиб, Кенгашнинг регламенти ва доимий комиссиялар тўғрисидаги Низом тасдиқланди.
Шунингдек, халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг қарори билан Шавкат Буранович Умурзаков Тошкент шаҳар ҳокими лавозимига тасдиқланди.
Шарҳлар