Уральскда содир бўлган портлаш натижасида икки нафар Ўзбекистон фуқароси жабрланди

Кадр из видео

Интернет тармоғида Қозоғистоннинг Уральск шаҳридаги қаҳвахонада содир бўлган портлаш лаҳзаси акс этган видео эълон қилинди. Ушбу портлаш натижасида бино вайрон бўлган ва уч киши ҳалок бўлган, беш нафар жабрланувчи касалхонага ётқизилган. Қурбонлар орасида икки нафар Ўзбекистон фуқароси ҳам бор.

RIZYQ кафесида портлаш содир бўлган лаҳза кузатув камераларига тушиб қолган. Видеони маҳаллий “Уральская неделя” нашри ўзининг Телеграм-каналида эълон қилди.

4 январга ўтар кечаси икки қаватли RIZYQ қаҳвахонасида газ портлаши содир бўлган. Бу 110 метр квадрат майдоннинг вайрон бўлишига олиб келган, 25 метр квадрат майдонда ёнғин содир бўлган.

Ёнғин соат 2:40 да ўчирилган. «КазТрансГаз Аймак» АЖ газ баллони портлагани ҳақида хабар берган. Фавқулодда ҳодиса жойида иккита фуқаронинг, кейин эса учинчисининг жасади топилган.

Шунингдек, қутқарувчилар вайрон бўлган иншоотлар остидан 6 кишини қутқарган, улардан 5 нафари касалхонага ётқизилган. Ғарбий Қозоғистон области ҳокимлигининг тушунтиришича, беш нафар жабрланувчи Уральск кўп тармоқли шаҳар шифохонасида. Икки эркак ва икки аёл оғир куйиш жароҳати билан етказилган, ҳозир улар жонлантириш бўлимида, бир эркак травматология бўлимида даволанмоқда.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.