Урганч халқаро аэропорти режада белгиланган вақтдан икки кун аввалроқ очилади
Урганч халқаро аэропорти учиш-қўниш йўлагини капитал таъмирлаш ишлари бошлангани муносабати билан жорий йилнинг 20-июл куни ўз фаолиятини вақтинча тўхтатган эди. Реконструкция даврида барча рейслар Нукус халқаро аэропортига йўналтирилган ва барча йўловчилар Нукус аэропортигача транспорт билан таъминланган эди.
Урганч халқаро аэропорти 2024 йил 5 август куни Тошкент вақти билан соат 11:00 да ўз фаолиятини тиклайди. Қурилиш-таъмирлаш ишлари белгиланган муддатдан аввалроқ якунланди. Режага мувофиқ таъмирлаш ишлари аэропортда 7 августга қадар амалга оширилиши керак эди.
Икки ҳафта ичида узунлиги 3000 м ва эни 45 м бўлган учиш-қўниш йўлаги қопламаси алмаштирилди ва мустаҳкамланди, иккинчи ва учинчи юриш йўлаклари капитал таъмирланди. Бу аэропортга Боэинг 787 ва Аирбус А330 каби кенг фюзеляжли самолётларни чекловларсиз қабул қилиш ва ўз навбатида Урганч шаҳрига рейслар сони ва йўловчилар оқимини кўпайтириш имконини беради.
Урганч шаҳридаги учиш-қўниш йўлагини капитал реконструкция қилиш ишлари охирги марта 1997 йилда, шикастланган қисмларини қисман таъмирлаш эса 2018 йилда амалга оширилган эди.
Шарҳлар