Урганч шаҳрининг собиқ ҳокимига уч йилга озодликдан маҳрум этиш жазоси берилди

Хоразм вилояти Урганч шаҳрининг собиқ ҳокими Шуҳрат Абдуллаевга суд ҳукми ўқилди. Бу ҳақда “Газета” нашри Олий суд матбуот хизматига таянган ҳолда ёзади.

Эълон қилинган суд ҳукмига кўра Шуҳрат Абдуллаев (1967 йилда туғилган, олдин судланмаган) Жиноят кодексининг 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) 2-қисми «а» банди ва 229−4-моддаси (ер бериш тартибини бузиш) 2-қисми «а», «б» бандларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилди.

Унга 2 йилга муайян ҳуқуқдан, яъни давлат органи, давлат иштирокидаги ташкилот ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида мансабдор ва моддий жавобгар шахс лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда 3 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди, дейилади хабарда.

Абдуллаев 2018−2020 йиллар мобайнида Урганч шаҳар ҳокими лавозимида ишлаган.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.