13 ёшлиги айтилаётган, вояга етмаган бола ўз отаси томонидан калтакланган
Ижтимоий тармоқларда Урганч шаҳрида яшовчи 2009 йилда туғилган, вояга етмаган фуқаронинг тан жароҳатлари билан тасвирга олинган видеолавҳа тарқалмоқда. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати раҳбари Шоҳруҳ Ғиёсов ёзмоқда.
«Аниқланишича, ушбу болага тан жароҳатлар жорий йилнинг 7 январь куни ўзининг отаси 1972 йилда туғилган А.Х. томонидан ўғли ахлоқсизликка йўл қўйгани важи билан етказилган», – дейилади хабарда.
Ҳозирда вояга етмаган болага тиббий ва психологик ёрдам кўрсатилган. Тегишли судга оид экспертизалар тайинланган. Ҳолат юзасидан Урганч шаҳар Ички ишлар органлари томонидан тергов олди суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Улашиш:
Шарҳлар