Ургутда МЧЖ раҳбари кредит маблағларини ўзлаштирди
Ургут тумани прокуратураси томонидан ўтказилган терговда маълум бўлишча “Z.B.” МЧЖ раҳбари Р.Э. аҳолини сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш учун ажратилган 2,2 млрд сўмлик имтиёзли кредит эвазига картошка маҳсулотини импорт қилмасдан ушбу маблағларни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилган. Бундан ташқари, у 497,9 млн сўм миқдоридаги солиқни тўлашдан ҳам бош тортган, деб ёзмоқда Департамент ахборот хизмати.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 184-моддаси (солиқлар ёки йиғимларни тўлашдан бўйин товлаш) билан жиноят иши қўзғатилган ва ҳозирда тергов жараёнлари давом этмоқда.
Улашиш:
Шарҳлар