USAID “Туберкулёздан холи Ўзбекистон” лойиҳасини ишга туширади

Фото: tma_official

АҚШ халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Аbt Associates билан хамкорликда «Туберкулёздан холи Ўзбекистон» беш йиллик ташаббусини бошлади, унга кўра бутун мамлакат бўйлаб кенг қамровли қўллаб-қувватлаш хизматларини тақдим этиш ва туберкулёзга қарши муҳим дори воситаларидан фойдаланиш имкониятини кенгайтириш учун 18 миллион доллар сармоя киритмоқда.

Ўзбекистон соғлиқни сақлаш тизимига, шунингдек, ахоли саломатлиги ва мамлакатнинг иқтисодий ривожланишига катта хавф туғдирадиган кўп дориларга чидамли туберкулёз касаллигининг юқори кўрсатгичларига дуч келмоқда. Ўзбекистон барқарор ривожланмоқда, аммо туберкулёз касаллиги ахоли саломатлиги учун энг жиддий   таҳдидлардан бири бўлиб қолмоқда. Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, 2022 йилда мамлакатда туберкулёз касаллигининг янги  холатларининг саккиз фоизи даволаш учун энг кўп ишлатиладиган ва самарали ҳисобланадиган иккита дори воситасига қаршилик кўрсатган.

«USAID АҚШ хукуматининг туберкулёзга қарши кураш бўйича глобал саъй-харакатларига рахбарлик қилади ва туберкулёзга қарши курашда Ўзбекистон хукуматининг фахрли  хамкори хисобланади. USAIDнинг 2023-2030 йилларга мўлжалланган глобал туберкулёзга қарши стратегияси туберкулёздан холи дунё хақидаги умумий тасаввуримизни рўёбга чиқаришга қаратилган.  Дунёдаги энг йирик икки томонлама донор сифатида USAID туберкулёз касаллигини йўқ қилиш бўйича саъй-харакатларни тезлаштириш учун янги инновациялар ва тадқиқотлардан фойдаланади», – дейилади хабарда.

USAID 2023 йил 22 сентябрда бўлиб ўтган Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг  туберкулёз касаллиги бўйича олий даражадаги йиғилишида фаол иштирок этди. USAID маъмурияти Глобал Соғлиқни сақлаш бўйича ёрдамчиси Атул Гаванде (Atul Gawande) туберкулёзга қарши кураш бўйича кўплаб тадбирларда иштирок этиб, юқори даражадаги йиғилиш билан якунланди ва у туберкулёзга қарши янада масъулиятли ва инклюзив чора-тадбирларга эришиш стратегиясини ишлаб чиқишни тезлаштирадиган кенгайтирилган тадбирлар тўплами бўлган туберкулёзга қарши Глобал Акселераторни (Global Accelerator) ишга туширди.

1993 йилдан 2023 йилгача АҚШ хукуматининг Ўзбекистонга соғлиқни сақлаш сохасидаги ёрдамининг умумий миқдори 155 миллион доллардан зиёдни ташкил этди, шундан қарийб 60 миллион доллари туберкулёз касаллигига қарши курашга йўналтирилди. “Туберкулёздан холи  Ўзбекистон” лойиҳаси АҚШ хукуматининг туберкулёз касаллигини олдини олиш, аниқлаш, даволаш, туберкулёз касаллигини стигматизациясини камайтириш,  шунингдек, тиббий ахборот тизимларини такомиллаштириш, шу жумладан соғлиқни сақлашни молиялаштириш бўйича ислохотларга қатъий содиқлигини тасдиқлайди.  Бундан ташқари, АҚШ ва Ўзбекистон ўртасидаги ушбу икки томонлама хамкорлик мамлакатнинг пандемия таҳдидларининг олдини олиш, аниқлаш ва уларга нисбатан жавоб чораларини кўриш салохиятини мустахкамлайди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.