USM Ўзбекистондаги банк акциялари сотилгани ҳақида эълон қилди
USM холдинги “Капиталбанк” АТБ (Ўзбекистон) акцияларининг 61,54 фоизига биргаликда эгалик қилувчи “Телеcоминвест” МЧЖ (РФ) ва “FINANCE TCI” МЧЖ (Ўзбекистон) устав капиталидаги 100 фоиз улушини сотиш бўйича битим тузди. Бу ҳақда Kapital Bank матбуот хизмати хабар беради.
Битим “Капиталбанк” АТБ бизнесини биргаликда ривожлантиришдан манфаатдор бўлган хусусий инвесторлар гуруҳи ташаббуси билан тузилган. Битимнинг тижорат шартлари ошкор этилмаган.
USM – металлургия ва тоғ-кон саноати, телекоммуникация, технология ва молиявий хизматлар соҳаларидаги активларга эгалик қилувчи ва уларни бошқарадиган Россиянинг диверсификацияланган холдинг компанияси. Гуруҳ активлари орасида «Металлоинвест», «МегаФон», «Удоканская медь» ва Аккерманн Цемент каби тармоқ иштирокчилари бор. USM «Илғор технологияларни ривожлантириш маркази» (ИТРМ) акциядори ҳам ҳисобланади.
Миллиардер Алишер Усмонов USMда 49% улушга ва 100% овоз бериш ҳуқуқига эга.
Шарҳлар